“ТНВ-Татаристон”да  фестивалга бағишланган кўрсатув эфирга узатилди

“ТНВ-Татаристон” телеканалида 10-15 сентябрда Қўқонда бўлиб ўтадиган Халқаро амалий санъат фестивалига бағишланган кўрсатув эфирга узатилди.

Кўрсатувда мазкур тадбир Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётганлиги эътироф этилди. Фестивалда мингдан ортиқ маҳаллий ҳунармандлар ва дунёнинг 72 дан ортиқ мамлакатларидан уч юзга яқин усталар ва мутахассисларнинг иштирок этиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, фестиваль доирасида маҳорат дарслари, фольклор-этнографик чиқишлар, турли хил халқ ўйинлари, маҳаллий дизайнерларнинг мода намойишлари, театрлаштирилган томошалар, ошпазлик танловлари, ҳунармандчилик ярмаркалари, спорт беллашувлари, гала-концертлар, илмий-амалий конференция ва миллий-маданий мазмундаги бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Кўрсатувда Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги бош консули Ф.Насриев бўлажак халқаро фестиваль ҳақида маълумот берди.