Фестиваль бадиий дастурига тайёргарлик қизғин

Шаҳримизда водий чолғучилари ансамбллари ва Ўзбекистон хор жамоалари ижрочилари фестивалга қизғин тайёргарлик кўришмоқда.

Ўзбекистон Халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов, Ўзбекистон санъат арбоби Рустам Шамсуддиновлар мусиқа раҳбарлигида ҳар бир чолғуси ва қўшиқчининг ижролари эшитиляпти, хато ва камчиликлари тўғриланяпти.